Кристофер Нолан: “Кино йилдан-йилга ҳақиқатдан узоқлашиб бораверади”
- 10/03/2021
- Maqola
Таниқли кинорежиссёр Кристофер Нолан бугунги замонавий кино тенденциялари ҳақидаги мулоҳазаларини баён этади:
“Мен инсонни фикрлашга мажбур қилмайдиган фильмлардан нафратланаман. Энди "попкорн" киноси учун модалар пайдо бўлди – одамлар портлашларга дангасалик билан қарашади ва кейинчалик унутишади. Менинг вазифам, томошабинларимнинг фикрларини максимал даражада оширишдир, чунки келажакда сизнинг ҳаётингизга таъсир қиладиган нарса ҳозир сизни ўйлантирмайди.
Йилдан-йилга кино ҳақиқатдан узоқлашиб бораверади деган туйғуни ҳис этаман.
Биз ҳаммамиз тунда ухлаймиз ва туш кўрамиз. Бу ҳар бир кишининг умумбашарий тажрибаси, лекин биз буни ҳеч ким билан баҳам кўролмаймиз. Аммо уйқудаги жараён муҳим ва қимматли ҳақиқатга айланишини тасаввур қила олмаймиз.
Бугунги кунда аксарият филмлар фақат тижорат мақсадида қилинаятганлигини кўпчилик билади. Менга каби киноижодкорлар фақат тажриба жараёнидан завқланадилар. Янгидан-янги тажрибалар завқи керак, холос”.