"Perfect sense" - ёки жaмиятдaги йўқ севги сири ҳaқидa

  • Asosiy /
  • Maqola /
  • "Perfect sense" - ёки жaмиятдaги йўқ севги сири ҳaқидa

1СEВГИ – АЛЛОҲНИНГ СИРИ

“Бу кинони неча марта кўрган бўлсам, охиригача кўролмаганман” - бу метафора эди. Аммо... Севги муносабатларда охиригача ифодасини тополмайди. Камдан-кам ҳолларда дунё тарихида перфект юз беради. 

Одамлар муносабатларда чала ҳис, чала туйғу даражасида қолиб кетишади. Ҳеч нима охиригача якунланмайди. Муносабатлар шунчаки ўзаро кўникиш туйғусида давом этади. Дунёдаги деярли ҳамма жуфтликлар ич-ичидан бошқа бир нарса хоҳлашади. Кўникишдан бошқа. Лекин нима? Бу саволга фильм жавоб бера бошлайди.

Бу фильм шов-шувга сабаб бўлмаган. Чунки асл нарса томошабинларнинг эҳтиросини жумбушга келтирмайди. Асл нарса вақт узунасида одамга онгига етиб боради. Энди кеч. Лекин бу фильм 100 йилдан кейин ҳам классик фильм сифатида кўрилаверади. Чунки ададий қонуниятлар ҳеч қачон завол топмайди. Эҳтирослар сўниши мумкин, ҳис-туйғулар сўниб кулга айланиши мумкин. 

Лекин Севги муаммоси сўнмайди. Севгининг ташқи формаси совуқ, ички табиати иссиқдир. Аллоҳ Ўзи томон йўлини ёпиқ қилди. Йўлга севги эҳтиросларини, ҳисларни ёпинчиқ қилди. Одамлар ёпинчиқларни Севги деб ўйлашди. Бу Севги эмаслиги маълум бўлиб қолгандан кейин, улар қутуриб бошлашди. Мана, ушбу Кинонинг асл маъноси. Қолганини Ҳаётнинг ўзи айтади. Яна қолгани у дунёда барча пардалар орадан кўтарилиб кетганда маълум бўлади. Энди кеч.

Бу одамзот муносабатларидаги трагизмдир. Фильм шу ҳақда ва бу жуда маҳзун! Севги - Кино тарихи ҳамдир. Бу кинони охиригача кўрганлар қандай бахтли. Лекин улар жуда кам сонли - Севги сирига етишганлардир.

Фильмнинг инглизчада номи “Perfect sense”. Рус тилида “Ердаги сўнгги севги” деб таржима қилишган ва хато қилишмаган. Фильм режиссёри Давид Маккензи. Режиссёрни ҳеч қачон эскирмайдиган бу фильм билан табриклаш мумкин, холос.

2"PERFECT SENSE" - ЁКИ ЖAМИЯТДAГИ ЙЎҚ СЕВГИ СИРИ ҲAҚИДA

Ушбу фильм ҳақида кечаги мақола кўпларга ёқиб кетди. Биламан, шу тусдаги мақолалар ҳам ёқади. Лекин унда айтилган нарсаларга амал қилишга қувватлари етишмайди.
Фильмнинг инглизча номи муваффақиятли танланган, жумладан фильмда ушбу исм очиб берилган. Яъни фильмдаги маънони томошабин ўзида кашф қилиш керак. Ўзбек томошабини эса бу жиҳатдан энг эринчоқ, унга ташқаридан, худди кечаги мақоладай, яланғоч матн керак.
 
Фильмда боя айтганимдек, фильм номи очиб берилади. Хусусан, ўзбек жамиятида ҳам айнан шу трагизм ўйналётганига гувоҳ бўламан. (Гувоҳлик одатда бирликда бўлади.)
Жамият ҳис-туйғуларини, эҳтиросларини идеал маънога томон чиқара олишмайди. Ҳайвонларнинг ҳам эмосиялари, ҳислари, болаларига меҳрлари бор. Улар ҳам уй қуришади. Болаларини авайлашади. Бу ўзбек жамиятида ҳам бор.
 
Ўзбек муносабатларида ҳам айнан шу. Ва улар буни севги, идеал ҳаёт дейишади. Кино кўришади, китоб ўқишади. Комфорт ҳаёт исташади. Ва буни идеал деб ўйлашади. Ҳайвондан фарқи йўқ. Aллоҳ ҳайвондан фарқли инсонга идеал бир нарса берган. Шу ғойибона матоҳ жамиятда юзага чиқмайди.
 
Ҳайвонлик даражасида қолиб кетади. Ҳислар тарбияси билан шуғулланишмайди.
Мана, фильм нимага урғу беради.
 
Ўзбек жамиятида идеал туйғуларга эгалигини намоён қилувчилар. Aслида ўзларининг юксак циник эканликларини жамиятда бирор бир воқеа бўлганда кўрсатиб қўйишади. Қаердадир, бир эркак бир аёлга зулм қилганда.
 
Улар гўёки ғамхўрдай тармоқларда жаврай бошлашади, кейин ҳеч нарса бўлмагандай унутишади.
Aслида бунда ўзларидаги идеал туйғуларнинг етишмовчилигини компенсация қилишмоқчи бўлишади. Мана, фильмдаги кўп ҳолатларнинг тафсилоти.
 
Шахсий ҳаётимда ҳам ушбу ҳайвоний муносабатларда кўп кузатаман. Сен ҳақингда ўзларидаги ёлғон тасаввур билан сен билан муносабат қилишади. Сен эса бу ерда фақат ундаги сен ҳақингдаги тасаввур билан муносабат қилаётганини кузатиб қолаверасан, холос.
 
Постсовет мамлакатлари ҳам ўзимизга ўхшайди. Aммо, олдинроқ украиналиклар, белоруслар яқинда юксак маънони танлашди. Учинчи нарсани танлашди.
Чунки улар ҳаётий муносабатларида ҳам ҳисларини тарбия қилиб, ундан юксак маъно чиқариб олишмоқчи бўлишади. Буни шахсий ҳаётимда ҳам кузатганман: Киевлик, Минсклик латофат, гўзаллик соҳибалари билан кечган шахсий муносабатларим, улар айнан, ҳислар тарбиясига урғу беришар эди.
 
Уларга сенинг кимлигинг, ёки банал айтсак, кийиминг қизиқ эмас эди. Муносабатдаги бошланган эҳтирослар, эмосиялар, ҳислар бориб маънога эга бўлиш керак эди. Худди фильмда айтилганидек.
Ва шу нуқтадан севги сири бошланади.
 
Aллоҳ инсонни нима учун яратгани аёнлаша боради. Ўзбек жамияти эса ҳисларига тарбия беролмайди. Aксинча, бу ҳиссиётларни ярим йўлда ишлатишади. Муносабатларда эркак ва аёл бир-бирларини ўйинчоқ каби кўришаётганини ва бундан завқланиб оммага мақтаниб ҳам қўйишади.
 
Ҳаётларидаги маънони рад этишади. Шундан жамият зебу-зийнатга фақат қизиқади. Шундан уйдаги аёл эрини ўғирлики қилиб бўлса ҳам пул топиб келишга ишга жўнатади. Зебу-зийнатли уй қуриш керак. Қиммат машиналар. Қимматбаҳо жиҳозлар.
Ўзбек жамияти маънони рад этиб, маъносиз қолган жамиятдир. Шундан жамиятдаги барча ёвузликлар. Барча қотилликлар. Жамиятдаги барча иқтисодий, моддий қийинчиликлар. Чунки улар маънони ўстиролмади ўзларида, унга борадиган йўлларни бузиб ташлашди. Шундан бу жамият ҳам Aллоҳнинг сиридан рад этилди.
 
Мана, фильм нима ҳақида гапиради. Фильмда бўладиган воқеалар аслида йўқ нарсадир. У режиссёрнинг айтмоқчи бўлган сўзини ташувчи кабутар мисол. Ўзбек томошабинига, ёки китоб ўқувчисига филъмдаги воқеалар, қаҳрамонларнинг кийган кийими, мимикаси қизиқ.
 
Чунки филъмдаги қаҳрамонга тақлид қилиш керак. Унга ўхшаш керак. Унга ўхшаб кийиниш керак. Чунки ўзбек жамияти рад этилган, ичларида маъно йўқ. Шундан бошқаларга тақлид қилади. Ҳар жабҳада шу.
 
Шахсий ҳаётимизда, жамиятда (қадриятлар ҳақида сўзлаб, уйни, машинани танлашни, масалан) юксак маънони эмас, зебу-зийнатни, ўйинқароқликни, вақтихушликни танлашимиз Севги сиридан маҳрум эканимизни англатади. Бахтсизликни танлаган жамиятмиз.
 
Мурод ЧОВУШ