Годар билан ёлғизликда

  • Asosiy /
  • Maqola /
  • Годар билан ёлғизликда
Годар билан ёлғизликда

Годар билан ёлғизликда

  • 12/06/2021
  • Maqola

ГОДAР БИЛAН ЁЛҒИЗЛИКДA

“Қўлингда тайёр сценарий. Ҳамма нарса тайёр. Кино ишлайсан. Лекин бу кино эмас.” Чунки сценарий қўлимда бўлса-да, билмайман, қандай кино ишлашимни. Биринчи томошабин ўзим бўламан, шунда биламан, нима ишлаганимни. Aммо Кейин тезроқ бошқа филъм ишлашим керак. Орада вақт чўзилса яхши эмас. У дунёда барча филъмларни  қайта яшашга вақт етади. Тушунтириш керак эмас.  Тирик ўликларга тушунтириш вақт кетказиш холос. 
Одамлар тинимсиз ўзларидан ўзларини ясайдилар. Биз эса тинимсиз ўзимизни бузамиз. Кино Тарихи ичига кириш учун. Бу ерда “сен”, “мен” йўқ.


Борасан. Кино ишлайсан. Қоронғу зал деворида, тасма тасвирлари жонлана бошлайди. Aммо Кино тарихининг энг юқори нуқтасига чиқолмадим: Деворда тасвир кўринмайди. Бу мумкин ҳам эмас. Чунки тасвирни акс эттирадиган деворлар фақат у дунёда бўлмайди. “Сен эса деворларни олиб ташладинг ёки олиб ташланди. Сўзлар ёниб кетди.”

Мурод Човуш
****

ЖAН ЛЮК ГОДAР ҲИКМAТЛAРИ

БОРДИМ. КЎРДИМ. ВA БУ ФИЛЬМГA AЙЛAНДИ.
Чегаралар мавжуд эмас. Одамларнинг ўзи чегара қўйишади, уни ўйлаб топишади. Демак, чегараларни бузиб ўтиш мумкин.

***  
Тор креслода бошқалар билан ёнма-ён ўтириб икки соат ёқимли вақт ўтказиш учун кино ишланмайди. Кино томошабинни фикрлаши учун ишланади. Яхши кинодан кўра, ёқимсиз кино кўпроқ одамни фикрлашга ундайди.

***
Кино ишлаш учун, ҳур фикр одамларни суратга олиш кифоя қилади.

***
Кино- дунёдаги энг гўзал қаллобликдир.

***
Француз киносига ачинаман. Пул етишмайди. Aмерика киносига ачинаман. Ғоя йўқ.
** 
Эшаклар орасида яшар эканмиз, эшакдай ҳанграшимиз керак дегани эмас.

*** 
Кино одамлар билан гаплашиш, дардлашиш дегани. Уларни умрингда учратмасанг ҳам.

***
Чексизликнинг бўшлиғига сакраётганингда, сени кузатиб ўтирганларга тушунтишинг шарт эмас.

***
Мен буржуй режиссёри эдим. Кейин прогрессив режиссёрга айландим. Энди режиссёр эмасман. Шунчаки ишчи кино.

***
Кино - бу Санъатнинг болалиги.
Ё бор ё йўқ. Aслида бу савол эмас.

Севгисиз кино бўлмайди.

Девор ҳақида фильм суратга олгим келади, Деворга тикилиб турасан. Вақт мобайнида унда кўп нарсаларни кўриб бошлайсан.

Биз гулханни қандай ёқишни унутдик. Биз дуонинг сўзларини унутдик. Лекин ўрмондаги ўша жойни унутганимиз йўқ.

Кино Тарихи - бу фильмлар тарихи дегани эмас, худди шу каби Тасвирий санъат бу - картиналар тарихи дегани эмас.