Ардашер ва авангард кино
- 18/06/2021
- Maqola
Ҳавоси сассиқ ва дидсиз шаҳардан тоғ томонга кетаверган сайин хаёлга ёруғлик қўнади.
Aниқ биламан, Ўзбек руҳи ҳали кинода ўйналмаган. Деярли ҳаммаси юзаки, сув юзидаги кўпик суратга олинган, узр.
"Йўл бўлсин" алоҳида диққатга эга мавзу бўлиб контекстдан туширилиб қолдирилиши мумкин.
ВГИК да ўқишни орзу қилиб, Саййид Ҳасан Aрдашер ҳақида фильм ишлаш ҳақида ўйлардик.
Унда Навоий иккинчи қаҳрамонга айланиб қолиши керак эди. Бунга Навоий ҳам рози бўларди.
У Aрдашерга бағишланган эссесида бунга яққол урғу беради. "У мендан кучли эди. Бирорта ҳам сатр ёзмади. Охирги йилларда хонақоҳга бекилиб олди. Камина кўргани борардим".
Навоийни юзага чиқишида унинг хизмати катта эди.
Ардашер ўша вақтдаги ИИВ нинг бир катта бир бўлинмасига раҳбарлик қилган. Паҳлавон Муҳаммад давлатда нуфузга эга бўлган. Улар бўлмаганда, Алматийлар Навоийни ўлдириб юборишарди.
Ёки А.Н. аввал Ганжага ўтиб, у ерда Низомийни қабрини зиёрат этиб, Туркияга ўтиб кетармиди?
Худога шукр, шу даврда икки буюк эстетнинг бўлиши нафақат Навоийга қўл келди. Ўзбек халқи юзини дунё олдида ёруғ қилди.
Навоий учала дўстига 1494 йилдан кейин уч эссе ёзади.
Биринчи эссе Ардашерга бағишланган. Эсседа Ардашернинг нақадар юксак эстет экани билинган. Паҳлавон Муҳаммад ҳақдаги эсседа ҳам Навоий фикрни охирги чегарасига келиб ёзади, матн худди қиличдай тизилган.
Учинчи ренессанс даврида Навоийнинг бу гўзал эсселаридан зодагонлар бебаҳра қолаётганига ачинаман.
Академнашр ушбу уч эссени замонавий тилга ўгириб, нашр этишни режасига киритган экан. Фақат эсселарни замонавий тилга ўгирадиган муаллиф номини айтишмади.
Фильмнинг мақсади ҳозирги башараларга ойна тутиш билан Бошқа нарса кўзда тутиларди. Қалб, унинг икки сифати: биринчиси чақалоқ йиғисидай, иккинчиси чақалоқ кулгусидай.
Фильм давомида шу стержен кадрларни бир-бирига улаб турарди.
Бу ҳақда денгизга туташ Воронцов паркида харковлик рассом дўстлар билан гурунглашардик. Бизга орзуни рўёбга чиқиши муҳим эмас эди. Тунги ой денгизга йўлак очган бўларди.
Саййид Ҳасан Aрдашер риндларнинг қироли эди, деб Навоий эслайди. Бу вақтда Навоийнинг ёлғизлик асри бошланганди. Чунки Паҳлавон Муҳаммад, Жомий ва Aрдашер вафот этиб кетганди.
Ҳасан Aрдашер исқирт жамиятни тасвирлаш учун муҳим калит фигурадир.
Фақат авангард кино режиссура кўп қоронғуликка ойдинлик киритиши мумкин.
Мурод Човуш