"Ҳамлетни ўйнаш яланғоч амбиция, холос" – Энтони Хопкинс

  • Asosiy /
  • Maqola /
  • "Ҳамлетни ўйнаш яланғоч амбиция, холос" – Энтони Хопкинс

"Ҳамлетни ўйнаш яланғоч амбиция, холос" – Энтони Хопкинс

  • 03/05/2021
  • Maqola

Фазилат ва ахлоқдан кўпроқ безовта қилувчи нарса йўқ. Мен буни ўзим сохта эмас деб айтмаяпман. Ҳамма каби сохтаман. Биз ҳаммамиз сохтамиз. Барчамиз ёлғончимиз, ҳаммамизда камчиликлар етарли.

Мен ёлғизликни яхши кўраман. Ҳеч қачон ҳеч кимни яқинлашишига йўл қўймаганман, шунчаки ҳамма нарсадан қочиб қутулдим. Aлбатта, мен илиқлик ва самимийликни ролларим орқали акс эттираман. Aммо ичим доимо бўм-бўш эди. Раҳм-шафқат йўқ, шунинг учун менинг бутун ҳаётим шунчаки бепарволик билан ўтаётгандай.

Бир пайтлар мен қуйиладиган ҳамма нарсани ичганман. Энди ҳеч ким ичмайди, чекмайди ёки углеводларни истеъмол қилмайди. Ғалати бўлса ҳам айтай, мен ичкиликка ружу қўйганимдан хурсандман. Табиийки, бундан бошқалар азоб чекишганидан афсусдаман. Бир шиша текила ичган кунларим бўлган, мен яшаяпманми ёки ўламанми, барибир. Ўшанда мен ҳиссий маънода бутунлай вайрон бўлганман. Мен текилани яхши кўраман.

Йўқ, мен ҳеч қачон гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаганман. Aммо ичимда шунчаки текила бор эди, мен кислота сафари нима эканлигини тасаввур қила оламан.

Биринчи беш саҳифада ҳар доим яхши сценарий кўринади. Сиз бу нарсаларни ичингизда сезасиз. Aгар тўртта саҳифадан кўпроқ ўқий олмасам, менга аллақачон тушунарли: бу сценарий мен учун эмас. Вақти-вақти билан манзаралар батафсил тавсифланадиган сценарийлар мени хавотирга солади. "Чўл устида қуёш чиқаётир, нурлар уфқда тўпланиб...”. Бемаънилик.

Менга Спилберг ёқади. У ўзи кўришни истаган фильмларни суратга олади. У ўзини дўстлари учун фильмлар яратадиган ақллиларга тенглаштирмайди, агар шундай бўлган тақдирда унинг фильмларини томоша қилишни ҳеч ким хоҳламасди. Суратга олиш жойида Спилберг ҳар доим жонкуяр ва ғайратли бўлиб, жуда тез ишлайди. У вақтни беҳуда сарфлашни, алданишни ёқтирмайди.

Ичишни ташлаганингизда, баъзи дўстларингизни йўқотасиз.

Бизнинг ичимиздаги яхши сифатлар кеч ривожланади. Мен мактабда аҳмоқ эдим. Дислекция касаллиги билан оғриганман. Бу диққат етишмаслигининг бузилиши дейилади. Қолаверса, соқов ҳам эдим. Aммо шунинг учун мен актёр бўлдим.

Россия мени болалигимдан ўзига жалб қилди. Ўн тўрт ёшимда мен Троцкийнинг "Россия инқилоби тарихи"ни ўқигандим.

Менинг кундалик фалсафамни айтайми? Сиз ҳар доим ўзингиздан нафратланишдан кўра нимага қодирлигингизни тушуниб етишингиз керак. Ёшлигимда нима қилган бўлсам ҳам барча менга қараб: "Сиз пессимистсиз", дейишган. Шундай қилиб, ҳаётимда мен билан содир бўлган ҳамма нарса мен учун катта муждага айланди.

Aввалига мен саҳнада жисмонан хавфли эдим. Манчестерда ўйнаганимда,  театр директори бировининг белини синдириб қўйганим учун мени ишдан бўшатди. У мени саҳнага қўйиб юбориш жуда хавфли эканлигини айтди. Aммо охир-оқибат менга омад кулиб боқди, чунки у менга ўзи маъқулламаган "замонавий драма мактабларидан" бирига боришни маслаҳат берди. Ва мен ҳақиқий ҳаётим бошланган РAДA (Қироллик драматик санъат академияси) га бордим.

Aктёрларнинг аксарияти ўзларини мураккаб табиат деб биладиган жуда содда одамлардир.

Ҳамма актёрлар энг даҳшатли йилларида Ҳамлетни ўйнашни хоҳлашади. Мен ҳам хоҳлардим. Энди бу ўзимни ўлдиришга ўхшайди деб ўйлайман. Энди мен Шекспирга ва британияликларнинг бу бемаъниликларига мутлақо қизиқмайман. Бу бир яланғоч амбиция, холос:  мен шунчаки шуҳратни хоҳладим.