"Рангсиз тушлар" ва "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильмлари GoEast кинофестивалида намойиш этилади

  • Asosiy /
  • Yangilik /
  • "Рангсиз тушлар" ва "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильмлари GoEast кинофестивалида намойиш этилади

"Рангсиз тушлар" ва "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильмлари GoEast кинофестивалида намойиш этилади

  • 19/04/2021
  • Yangilik

Жорий йилнинг 20-28 апрел кунлари Германиянинг Висбаден шаҳрида GoEast халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Фестивал доирасида  Марказий Осиё фильмлари симпозиуми ўтказилади, ушбу дастур давомида Марказий Осиёнинг турли йилларда ишланган фильмлари  конкурсдан ташқари намойиш этилади ва таҳлил қилинади. Дастур давомида Ёлқин Тўйчиевнинг "Фариданинг икки минг қўшиғи" ва Аюб Шаҳобиддиновнинг "Рангсиз тушлар" фильмлари ҳам намойиш этилади.

Бу қандай фестивал?

GoEast  халқаро кинофестивалида Марказий ва Шарқий Европанинг барча бурчакларидан 16 та фильм ғолиблик учун курашади. Кинофестивалда бадиий фильмлардан тортиб ҳужжатли филмларгача, ҳаваскор ижодкорларнинг ишларидан тортиб, таниқли режиссёрларнинг фильмларигача намойиш этилади. Энг яхши филм учун "Олтин нилуфар" мукофоти берилади. Кинофестивални онлайн трансляция орқали кўриш мумкин. Шунингдек, фестивал доирасида турли танлов ва махсус дастурлар ўтказилади.