Мажид Мажидий: "Мен учун картинанинг ғояси биринчи ўринда туради"
- 22/03/2021
- Yangilik
Характерлар, актёрлар ижроси кейинги даражали. Аввало, ғоя топаман, кейин шу ғояга оид материал билан ишлайман.
Ишончим комилки, агар яхши сюжет топилса, персонажлар аниқ белгиланган ва етарли ижрочилар танланган бўлса, барча хато ва камчиликларни тузатиш ва четлаб ўтиш мумкин.
"Само фарзандлари" фильмимни суратга олишга тайёргарлик кўраётганимда, ҳамкасбларим операторни алмаштиришга ундашди. "У ёруғлик билан яхши ишлай олмайди", дейишди хайрихоҳлар.
Аммо мен учун болаларнинг жўшқин ижроси мукаммал текисланган картинадан кўра муҳимроқ эканини билардим. Менга тез суратга оладиган оператор керак эди.
Мен мукаммаллик излаб жараённи секинлаштирмайман. Агар тасвир сифати ва актёр ижросининг ишончлилиги ўртасида танлов қилиш керак бўлса, мен инсон омилига устунлик бераман.