Кўриш муҳим бўлган ўнта Эрон фильми

  • Asosiy /
  • Chig‘iriq /
  • Кўриш муҳим бўлган ўнта Эрон фильми
Кўриш муҳим бўлган ўнта Эрон фильми

Кўриш муҳим бўлган ўнта Эрон фильми

  • 29/03/2021
  • Chig‘iriq

Кейинги йилларда Эрон фильмлари интеллектуал кино мухлислари томонидан юксак эътирофларга сазовор бўлмоқда. The Village нашри кўриш муҳим бўлган Эрон фильмларининг рўйхатини тақдим этди. Ушбу материал асосида биз энг яхши ўнта эрон фильмини (қисқа маълумотлар билан бирга) эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

1.      “Катта масштаб” (“Close-up”)

Асл номи: “Nema-ye Nazdik”

 Режиссёр: Аббос Киаростами

Суратга олинган йили: 1990

Аббос Киаростамининг ушбу фильми кинонинг кучи, кечиримлилик ва орзуларга берилиш ҳақида ажойиб фильм. Ушбу кинокартинада ўзини машҳур эронлик режиссёр Мухсин Махмалбоф деб таништириб, фирибгарлик билан шуғулланган Хоссейн Сабзиан исмли киноман ҳақида ҳикоя қилинади. Сабзиан бу қилмишини эса Махбалбофнинг ашаддий мухлиси экани билан оқлашга уринади. Кейинчалик у қамоққа тушади. Шунда Киаростами қамоқхонага келиб, Сабзианга ўзи ҳақида фильм олишни айтади. Кутилмаган сюжетга эга ушбу фильмда ҳар икки режиссёр Киаростами ва Махмалбоф ўз ролини ижро этган.

 

2.      “Такси”

Асл номи: “Taxi”

Режиссёр: Жаъфар Панахи

Суратга олинган йили: 2015

 

Замонавий Теҳрондаги одоб-ахлоқ ҳақида кулгили ва аччиқ комедия. 2030 йилгача Эрон ҳукумати томонидан фильм суратга олиши тақиқланган режиссёр Жаъфар Панахининг ўзи фильмда бош рольни ижро этган. Панаҳий киракашлик қилиб, Теҳрон кўчалари бўйлаб одамларни олиб юради ҳамда одамлар билан суҳбат қуриб, мамлакатдаги вазиятга ўз баҳосини беради. Бутун бошли фильм биргина автомобильнинг ичида, уч дона камерада тасвирга олинган. Ҳамма актёрлар нопрофессионал, фильмнинг ҳатто титрлари йўқ. (бу фильм ҳақида @kinolaboratory телеграм канали мақола ёзган)

 

3.      “Айбсизлик дақиқаси”

Асл номи: “Nun va Goldoon”

Режиссёр: Муҳсин Махмалбоф

Суратга олинган йили: 1996

 

Кино тарихидаги энг нозик ва ақлли реконструкциялардан бири. Фильмда режиссёр Муҳсин Махмалбоф 17 ёшида полициячини пичоқлаб қўяди ва бунинг учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Аммо режиссёр 1979 йилги Ислом инқилоби пайтида қамоқдан озод қилинади. Тахминан 20 йил ўтгач, Махмалбоф жароҳат олган полициячини топади ва бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилади.

 

4.      “Соя остида”

Асл номи: “Under the Shadow”

Режиссёр: Бабак Анвар

Суратга олинган йили: 2016

 

 Ушбу киноасар 1979 йилдаги Эрон инқилобидан кейин пайдо бўлган параноя ва безовталик ҳақидаги хоррор фильм. 80-йилларнинг бошларида ёш она ва қизи хароба уйда яшашади. Улар инсон ҳаётини кемирадиган ва йўқ қиладиган қора кучларни кўришади. “Соя остида” – урушдан кейинги давр психози ҳақида классик триллер.

 

5.      “Персeполис”

Асл номи: “Persepolis”

Режиссёр: Маржан Сатрапи, Венсан Паронно

Суратга олинган йили: 2007

 

Инқилоб давридаги ҳаёт ҳақида оқ-қора рангли анимацион фильм. Тақдири Ислом республикаси билан боғланган ёш қизлар авлодининг революцияси фильмда акс эттирилади. Инқилобий туйғуларга эга бўлган 14 ёшли теҳронлик қиз консерватив режимнинг қулашини кутмоқда: аммо у ҳали ҳам кўча намойишлари, оммавий қатағонлар, ўлимлар ва аёлларнинг ачинарли ҳаёти қандай якунланишини билмайди.

 

6.      “Салом, кино”

Асл номи: “Salaam Cinema”

Режиссёр: Муҳсин Махмалбоф

Суратга олинган йили: 1995

 

Махмалбофнинг ушбу фильми Эрон кинематографияси тўғрисидаги ажойиб ҳужжатли фильм. Махмалбоф янги фильм учун оддий одамлар орасида танлов эълон қилади: бир неча минг кўнгиллилар орасидан у энг қизиқарли иштирокчиларни танлаб олади. Уларнинг ҳаммаси ҳам шон-шараф учун келгани йўқ: кимдир пул қидирмоқда, кимдир нажот, кимдир эса одатидан воз кечиб таниқли режиссёрни кўришни хоҳлайди. Киношунослар ушбу картинани “манипуляция, куч, актёрлик ва режиссёрлик қарорлари ҳақида чуқур ва кучли фильм” деб баҳолашади.

 

7.      “Мажнунтол”

Асл номи: “Beed-e majnoon”

Режиссёр: Мажид Мажиди

Суратга олинган йили: 2005

 

Ақл ва руҳий инқироз ҳақидаги аллегорик драма. Саккиз ёшидан бери сўқир бўлган, Эронда яшовчи бош қаҳрамон Францияга сафар қилади ва кўзини операция қилдиради. У шундан сўнг кўриш имконига эга бўлади. Саёҳат уни бутунлай ўзгартиради ва ватанига қайтиб, у бу вақт давомида нима билан банд бўлганини, нима учун оилага муҳтожлигини ва шунча вақт давомида нималарни ютқазиб қўйганини тушунолмайди.

 

8.      “Сотувчи”

Асл номи: “Forushande”

Режиссёр: Асгар Фархади

Суратга олинган йили: 2016

 

Икки оиланинг ҳаётини ўзгартирадиган битта жиноят тўғрисидаги драма. Яқинда янги квартирага кўчиб ўтган эр ва хотин жиноий хрониканинг қаҳрамонларига айланишади. Улар Теҳроннинг машҳур театр актёрлари бўлишади. Бир куни номаълум эркак унинг хотинига шафқатсизларча ҳужум қилади. Хотини эрига полицияга боришни тақиқлайди ва эрининг тажовузкорни ўзи топишига тўғри келади.

 

9.      “Сотувдаги Теҳроним”

Асл номи: “My Tehran for Sale”

Режиссёр: Граназ Мусави

Суратга олинган йили: 2009

 

Замонавий Эрондаги сензура ҳақида ярим ҳужжатли фильм. Расмийлар буйруғи билан ишдан бўшатилган теҳронлик актриса дўстлари ва танишлари билан келажак тақдирини муҳокама қилмоқда: қамоқдан қўрқиб уйда ноқонуний ишлаш ёки иммиграция. У шу икки йўлдан бирини танлаши керак. Фильмда махфий абортлар, замонавий санъат, концертлар, гиёҳванд моддалар ва Теҳрон метросидаги бутун ҳаёт тасвирланади. Эроннинг қора бозорида культга айланган фильм унда бош ролни ўйнаган актрисанинг қамалишига олиб келади. Хайриятки, бундай бўлмайди.

 

10.  “Лейла”

Асл номи: “Leila”

Режиссёр: Дарьюш Мехржуи

Суратга олинган йили: 1997

 

Эронлик кино юлдузи Лейла Хатамининг бахтсиз никоҳи тўғрисидаги оилавий драма. Янги турмуш қурган оилада хотиннинг бепушт эканлиги маълум бўлади. Кейин эса қариндошлар уларнинг ҳаётига аралаша бошлайдилар, шунда эр-хотин ажрашиш ёки оилада иккинчи хотин олиш ҳақида ўйлашади. Фильмда Эрон оиласидаги инқироз ва анъанавий жамиятдаги аёлларга репродуктив босим ҳақида батафсил муҳокама қилинади.

 

Марҳамат, ушбу фильмларни кўринг ва Эрон киноси магиясиидан завқланинг!

 

Албатта, бу каналга уланинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAElCTkHY59ogDL4ifA