Альфред Хичкокнинг ностандарт ҳаёт ҳақиқатлари
- 02/05/2021
- Мақола
Томошабин ҳар доим қочоққа ҳамдард бўлиши керак.
Бир куни мен поездга чиқдим. Поезд эски ғишт заводи ёнидан аста-секин ўтиб кетаётганида, завод фонида бир йигит ва бир қизни кўрдим. Йигит деворга сийди, қиз эса унинг қўлини ушлаб олди. Ана кўрдингизми, ҳатто сийиш пайтида ҳам севишдан тўхташ мумкин эмас.
Ҳар доим томошабинни азобланг, қанчалик кўп азобласангиз, шунча яхши.
Нима учун одамлар бир-бирини ўлдиришади? Бир пайтлар бу иқтисодий зарурат билан боғлиқ эди. Aжрашиш жуда қийин ва қиммат эди.
Мен қаҳрамонларим ҳис қиладиган нарсани ўзимда ўтказмайман. Мен бахтли турмуш қурганман ва улар билан ўзимни боғламайман.
Фильмларимда мен сизга одамни ўлдириш қанчалик қийинлиги ва бу қандай жирканч иш эканлигини кўрсатаман.
Aгар мен режиссёр бўлмаганимда криминалист бўлишни хоҳлардим – жиноятчилар ҳаёти ва уларнинг жиноятларини ўрганиш мен учун қизиқ.
Ёпиқ эшикдан ёмонроқ нарса йўқ.
Фильмнинг узунлиги инсон сийдик пуфаги таъсирига бевосита боғлиқ бўлиши керак.
Мен учун услуб сюжетдан муҳимроқ.
Қасос – ширин, ундан семира олмайсиз.
Менинг фильмларим вақт ўтиши билан классикага айланади, аммо танқидчилар уларни биринчи марта кўрганларида, ўзларида бахтсизликни ҳис қилишади. Масалан, "Психо" фильми чиққанида, лондонлик танқидчи буни "менинг фаолиятимдаги шармандалик доғи", деб атаганди.
Aктёр менинг характеримни муҳокама қилиш учун олдимга келганида, мен "Ҳамма айб сценарийда", деб айтаман. Ва агар у: "Менинг ҳаракатларим нима билан боғлиқ?", деб сўраса, мен: "Сизнинг маошингиз билан боғлиқ", деб айтаман.
Яхши фильм – бу чиптага, кечки овқатга ва энага учун сарфланган пулга қарши бўлмаганингизда кўрилган фильм.
Мен актёрлар "қорамол", деб айтмаганман, "актёрларга қорамол каби қараш керак", деганман.
Диалог – бу шунчаки кўзлари ҳикоя қилувчи одамларнинг оғзидан чиқадиган товушлардир.
Томоқ оғриғини даволашнинг энг зўр усули бу уни кесиб ташлашдир.
Дисней кастинг билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайди: агар у актёрни ёқтирмаса, уни шунчаки майда қисмларга ажратиб ташлайди.
Aгар мен Золушкани отганимда, томошабин дарҳол вагон ичидаги жасадни қидиришни бошлайди.