Кинематографиядаги меъморий услублар

Кинематографиядаги меъморий услублар

1"Гарри Поттер" фильми. 

Готика ва роман услублари.
Хогвартс қасрининг парча-парча қурилганлиги, фильмнинг баъзи парчалари Дарем университетида суратга олинганлиги, бошқалари эса Aлнивик қалъаси ва Глоукастер соборида суратга олинган. Шу сабабли сеҳргарлар мактаби қиёфаси бир вақтнининг ўзида бир нечта меъморий услубларнинг изларини кўришингиз мумкин. Коридорлардаги катта витражлар, овқатланиш хонасидаги учли равоқлар ва томдаги устунлар готика услубининг элементлари ҳисобланади. Ва улкан учли макон ва катта устунлар эса Норман элементлари роман услубининг туридир. 

Услубларнинг хусусиятлари: 
Готика: учли, атиргулли, катта ойнали витражлар, вертикал, баландлик ва енгиллик. 
Роман: чекланган декор, кичик деразали қалин деворлар, массив, геометрик шакллар. 

2 "Метрополис" фильми. 

Aр-деко услуби.
"Метрополис" немис кинорежиссёри Фриц Ланганинг илмий-фантастик дурдонаси ҳисобланади. Бу фильмда эса Aр-деко услубига эътибор қаратилган. Бу баланд кўп қаватли бинолари билан ажралиб туради. Шунинг учун фильмда осмонни қуршаб турган биноларнинг тубсизлигига гувоҳ бўласиз. Қизиқ жиҳати, фильмдаги декоратив шаҳар қиёфаси тараққиёт учун чексиз ҳаракат қиладиган улкан машинага ўхшайди. Буларнинг барчаси Aр-деко услубига хос. 

Aр-деко услуби хусусиятлари:
-осмонўпар бинолар, кўп босқичли геометрик шакллар, синган чизиқлар, кантраст ранг ва материаллар жиҳатдан замонавий технология мотивларига асосланади. 

3"Икки Папа" фильми

Барокко услуби. 

Бу филм 2005 - 2013-йилларда Рим папалаги учун сайловларни тасвирлайди. Кўпинча эпизодлар Ватиканда - Барокко услубининг "гуллаган шаҳри"да суратга олинган. Aсосий бинолар Aвлиё Пётр собори ва Aпостол саройида суратга олинган. Бу бинолар Уйғониш даври меъморчилигига хос, аммо биноларнинг безаклари катта эҳтимол билан "Барокко" услубида қайта безатилган. 
Борокка услуби хусусиятлари- бу фазовий иллузиялардир. Масалан, меъмор Бернининг Aвлиё Пётр майдони, Квадрат устунларнинг носимметрик ярим доира билан ўралганлиги. Шу туфайли томошабинларнинг нигоҳи марказий базилика томон йўналтирилган. Майдоннинг маълум бир нуқтасидан тортиб барча устунлар бир тартибга йиғилади- бу меъморчилик оламида мисли кўрилмаган ҳодиса. 

Барокко услуби хусусиятлари:
-мураккаб фазовий эффектлар, эгри ва ботиқ фасад юзалари, ҳайкалтарошлик билан уйғунлиги. 

4"Гранд Будапешт меҳмонхонаси" фильми.

Экликтизм услуби.
 Эҳтимол, фильмни томоша қилган ҳар бир киши ёқимли Мустафа Зеро билан меҳмонхонада туришни хоҳлар, аммо, Хогвартс сингари меҳмонхона ҳам аслида мавжуд эмас, бази саҳналар студияда, базилари Горлицер Wаренҳаус универсал магазинида суратга олинган. Филмда меҳмонхона экликтик бинонинг ажойиб наъмунасига айланган. 

Экликтизм услуби хусусиятлари:

бу услуб- бошқа  меъморий услубларнинг аралашиб кетганлигидир.  Филмдаги меҳмонхонанинг ён миноралари Ўрта асрларга тегишли, бинонинг носимметрик тарзда иккига бўлинган қисми борокка услубига, педимент эса классисизмга хос хусусиятдир.

 

Самандар Эгамбердиев,

санъатшунос