​​Тарантино "диалог ёзиш"ни Худонинг инъоми деб билади

  • Асосий /
  • Мақола /
  • ​​Тарантино "диалог ёзиш"ни Худонинг инъоми деб билади
​​Тарантино

​​Тарантино "диалог ёзиш"ни Худонинг инъоми деб билади

  • 22/03/2021
  • Мақола

​​Тарантино "диалог ёзиш"ни Худонинг инъоми деб билади. Квентино Тарантинонинг асосий принципи жанрли фильмларни суратга олиш ва персонажларни оддий одамлар каби ҳаракат қилдиришдир.

Унинг фильмларида қаҳрамонлар сюжетга умуман алоқаси бўлмаган мавҳум мавзуларда  гаплашгандай туюлса-да, аслида одамлар кундалик ҳаётда айнан шундай қилишади.

Тарантино, агар Худо унга бирон бир совға берган бўлса, демак, бу "диалогларни ёзиш совғаси", деб билади. 

Сўнгги йигирма йил ичида Квентин Тарантинога энг кўп бериладиган савол унинг фильмларидаги зўравонлик ва саҳналари ҳақида бўлади. Тарантино провокацион гапларни гапиришдан ёки ноқулай мавзуларни кўтаришдан қўрқмайди. 

Режиссёрнинг "Озод Жанго" фильми AҚШ тарихидаги қоронғу давр – қора танлиларнинг қуллик даврига бағишланган. Фильм қаҳрамонлари Aмерикада ҳар доим тақиқланган сўзларни айтишади.

Продюсерлар сценарийни ўқишгач, ушбу хавфли қадамдан режиссёрни қайтаришга уринишади, лекин, албатта, бу муваффақиятсиз тугайди.