"Кино дунёдаги энг чиройли фирибгарликдир" – Жан Люк Годар
- 03/05/2021
- Мақола
Фильмларни мен шунчаки вақт ўтказиш учун суратга оламан.
Ҳужжатли фильм бадиий адабиётга сингиб кетганда, бадиий адабиёт эса фактлар билан тасдиқлангандагина қизиқарли бўлади.
Санъат таназзулининг энг аниқ далили шундаки, унинг турли шакллари азалдан бир-бири билан аралашиб кетган.
Ёш ва бой бўлиш ноўрин. Қарилик ва бойлик бир-бирига жуда яхши қўшилади.
Мен энг кўп нимани хоҳлайман? Боқий бўл ва ўл.
Мен ҳеч ким билан гаплашмайман. Агар актёрлар билан ҳам мулоқот қилишимга тўғри келмаганида мен чинакамига ёлғиз бўлардим.
Саёҳат муҳим эмас, ким билан боришингиз муҳим.
Менимча, сиз фильмга нисбатан ҳеч қандай ҳиссиётга эга бўлишингиз мумкин эмас, сиз фақат аёлга нисбатан ҳис-туйғуларга эга бўлишингиз мумкин. Оддий мисол: кинотеатрни ўпиб бўлмайди.
Порнография бу ҳақиқий муҳаббат саҳнасини намойиш эта олмайдиган оддий кинонинг кучсизлигидан далолат беради.
Ичимизда яширинган нарсани намойиш этиш орқали санъат бизни ўзига жалб қилади.
Фильм ва телевидение ўртасидаги фарқ аниқ. Кинотеатрга борганимизда, бошимизни кўтарамиз. Телевизорни томоша қилсак, бошимизни пастга туширамиз.
Ҳаммаси тугади. Бир пайтлар кино ҳақиқатан ҳам жамиятга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин эди, аммо бугун бошқа бир замон келди.
Бошқаларнинг фильмларини танқид қилиш учун сиз аввал ўзингиз қандай фильм қилишни ўрганишингиз керак.
Кино бу дунёдаги энг чиройли фирибгарликдир.
Мен буржуа фильмларини суратга оладиган режиссёр сифатида иш бошлаганман ва бу фақат буржуа муҳитидан бўлганим учунгина бу ишни қилганман.
Менда "Одамлар ҳокимиятни эгаллайди" деб номланган фильм ғояси бор. Биринчи қисмда социалистлар ҳокимиятни эгаллаб олишади. Иккинчи қисмда социалистларни аёллар ҳокимиятдан ағдаришади. Учинчи қисмда болалар томонидан аёллар ҳокимияти ағдарилади. Ва кейинги қисмда болаларни ҳайвонлар ҳокимиятдан ағдаришади. Ҳаммаси бўлиб тўртта жараён мавжуд. Менда аниқ ҳисоб-китоблар йўқ, лекин фильм уч-тўрт юз миллионга тушади, лекин менинг фильмимни суратга олишнинг иложи йўқ.
"Янги тўлқин"да арзон фильмга қарши қиммат фильмга ишонилади, аммо бу ундай эмас. Бу шунчаки яхши фильм қанчалик қимматга тушмасин ёмон фильмга қарши, дегани.
Эндиликда кино қилишни биламан деб ўйлайдиган одамлар сони кўпаймоқда. Aгар бу одамларнинг барчаси самолёт қурилиши билан шуғулланган бўлса, у ҳолда самолёт биринчи кўтарилишдаёқ ерга ғарқ бўларди. Бироқ кинотеатрларда қўйилаётган бундай "офат"лар тобора кўпроқ Оскар мукофотлари билан тақдирланмоқда.
Лос-Aнжелес – шунчаки улкан гараж.
Мен ҳар доим француз киносига ҳамдард бўлганман, чунки унда пул йўқ, Aмерика киносига ҳам ҳамдардман, чунки унда ғоя йўқ.
Суратга олиш айни ҳақиқатдир. Ва кино ростан ҳам бир сонияда 24 кадрни ташкил қилади.