“Ҳайрат” фильмининг катта премьераси ўтказилди

“Ҳайрат” фильмининг катта премьераси ўтказилди

“Ҳайрат” фильмининг катта премьераси ўтказилди

  • 26/03/2021
  • Янгилик

Бугун "Ассалом, Наврўз" кино-ойлиги доирасида "Ўзбеккино" МА буюртмасига биноан "Ўзбекфильм" киностудияси томонидан суратга олинган “Ҳайрат” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди. 

Ушбу фантастик кинокартинада бир киносценаристнинг ҳаётида юз берган кутилмаган ҳодисаларнинг ижтимоий ва психологик таҳлили акс эттирилган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Зулфиқор Мусоқов, режиссёр Музаффар Шодиев, постановкачи оператор Азиз Арзиқулов, рассом Сергей Чуфарнов, фильм директори Шуҳрат Ҳамидуллаев.

Ролларда Бобур Йўлдошев, Феруза Саидова, Нигора Каримбоева, Фарҳод Абдуллаев, Шаҳноза Валиева ва бошқалар. Эндиликда Агентлик ташаббуси билан мазкур фильмнинг вилоятлардаги намойишлари ҳам ўтказилади.