Аббос Киаростами: “Мен қаҳрамонларимни севишга мажбур қилмайман”
- 22/03/2021
- Янгилик
Мен учун доимийлик ўзига хос хусусиятдир: дўстларимни ва продюсерларни ўзгартирмайман, агар хоҳласам, йигирма йил давомида машинамни ҳам ўзгартирмайман. Менга ҳаётдаги ўзгаришлар ёқмайди.
Мен қаҳрамонларим исмсиз қолишини истардим! Аммо бу мумкин эмас. Мен қаҳрамонлар номсиз бўлишини афзал кўраман – шунда томошабиннинг улар билан танишиши осонлашади. Мен уларни оддийгина "эркак" ва "аёл" деб аташни истардим. Шунда томошабин уларни яхшироқ тушунади, ҳеч бўлмаганда мен кўрсатган ишораларни яхшироқ англайди.
Ҳар қандай фильм бошқа бир фильмнинг нусхаси. Агар сизда мавзуга нисбатан ўзингизнинг бадиий тасаввурингиз бўлса, фильмингиз нусха бўлишни тўхтатади. У санъат тарихида ўзига хос ўрин эгаллайдиган асл асарга айланади.
Бу жой бирор бир оқимда, қандайдир бир “тўлқинда”, қандайдир бир тенденцияда бўлса ҳам. Санъатнинг ривожланиши учун тенденциялар зарур.
Фильмларимда мен қаҳрамонларимни севишга мажбур қилмайман. Севги можародан, тушунмовчиликдан, хаёлдан, ёмон об-ҳаводан, денгиз тўлқинларининг шовқинидан туғилиши мумкин.
Мен сценарийларимни ўз она тилим – форсийда ёзганман. Қолганини ҳамиша таржимон бажарган. Аслида, менинг фильмларим ўттиз йил давомида дунё бўйлаб саёҳат қилди ва улар ҳамма жойда яхши тушунилган – бунга субтитрлар ёрдам беради.
Мен ҳар доим кино сеҳрли кучга эга эканлигига ишонганман. Эронда шундай бўлди.