Шомансур Қурбонов натрюмортлари
- 05/05/2021
- Тасвирий санъат
Натюрморт –тасвирий санъатнинг энг классик жанри. Бу жанрда ижод қилувчи рассомларнинг бадиий эстетикаси санъатнинг мумтоз анъаналарига содиқлиги билан ҳарактерланади. Рассом натюрморт устида ишлаётганда объектларнинг "сокин ҳаётини" эшитиши, буюмларнинг ўзаро "суҳбатини" тинглаши лозим.
Бадиий танқидчилик нуқтайи назаридан бу жанр мимесис талқинидан то символизм фалсафасигача талқин этилган. Натюрморт жанрини 17-18 асрларда голланд рассомлари энг юқори босқичга олиб чиққан. Улар композицияда буюмларни мукаммал тартибга келтиришни, ҳар бир буюмнинг хусусияти ва унинг ички энергиясини инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда очиб беришни асосий мақсад деб билишган.
Натюрморт шунчаки "ўлик табиат"нинг тасвири эмас, у маълум бир хабарни ҳам ўз ичига олади. Фақат бу хабарлар буюмларнинг рамзийлиги ва рассомнинг фалсафий қарашлари билан уйғунликда ҳосил бўлади. Хусусан, баъзида натюрмортларда инсон бош суяги ҳам тасвирланади, бу эса ҳаётнинг ўткинчи ва ўлимнинг муқаррар эканлигинг рамзи сифатида акс этади.
Қисқа қилиб айтганда, "Натюрморт – нарсаларни ташқи тамондан тасвирлаш орқали, драматизм ва гўзалликни бирлаштирган лаҳза" деб баҳолаш мумкин.
Бу жанрда ижод қилувчи катта рассомларимиздан бири Шомансур Қурбоновнинг ижодий ишларини тақдим қиламиз. Ранглар ёрқинлиги, рассомнинг теҳник ва бадиий маҳорати ва санъатнинг эстетик лаззатидан бир муддат завқ олинг.
Самандар Эгамбердиев,
санъатшунос